“Манчестер Сити” йўқотишга юз тутди
Кетма-кет тўрт маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритган “Манчестер Сити” ҳам айрим ўйинчиларини қўйиб юборишига тўғри келмоқда.
Transfer News Live нашрининг хабар беришича, “шаҳарликлар” ярим ҳимоячиси Матеус Нунес клубни тарк этишга яқин турибди. Португалиялик футболчи манчестерликлар сафига ўтган йилнинг сентябрь ойида “Вулверхэмптон”дан кўчиб ўтганди.
Якунланган мавсумда 25 ёшли ярим ҳимоячи 29 та расмий учрашувда қатнашиб, жамоадошларига бешта голли пас узатди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Нунесга Саудия Арабистони клублари иш таклиф қилмоқда. Transfermarkt портали экспертлари Матеусни 50 миллион еврога баҳолади.
Фикрлар