"Манчестер Сити" ёрқин истеъдодни қўлга киритди
«Лилль» жамоаси ярим ҳимоячиси Айюб Буадди «Манчестер Сити» сафига ўтиш арафасида турибди.
Маълумотларга кўра, «шаҳарликлар» 18 ёшли марокашлик футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Янги битим 2031 йилгача мўлжалланган.
Инсайдер Николо Скира хабар беришича, клублар ўртасидаги музокаралар ҳам якуний босқичга кирган ва яқин кунларда тўлиқ келишув эълон қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ марокашлик ёш истеъдод учун «Манчестер Сити» 80 миллион евроидан ортиқ тўлов амалга ошириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Айюб Буадди «Лилль» асосий жамоаси таркибида 96 та ўйин ўтказган. У шу вақт мобайнида тўртта голли узатма муаллифига айланган.
Яқинда ўтган жаҳон чемпионатида ҳам хавбек Марокаш терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди – у бешта учрашувнинг барчасида майдонга асосий таркибда тушди.

Фикрлар