"Манчестер Сити" юлдузи бўйича аниқ таклиф олди
«Сандерленд» клуби раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида «Манчестер Сити» клубига ярим ҳимоячи Жек Грилишни ижарага олиш бўйича расмий таклиф йўллади. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, келишув шартларига биноан, манчестерликлар 30 ёшли англиялик футболчининг маошининг бир қисмини тўлаб беришда давом этади. Шунингдек, «Сандерленд» учун Грилишни шартномаси тугамасидан олдин тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам назарда тутилган.
Грилиш ўтган мавсумни «Эвертон» таркибида ижара асосида ўтказган эди. Январь ойида у оёғидан стресс синиши жароҳатини олди ва шу боис мавсумни муддатидан олдин якунлашга мажбур бўлди. Жароҳат олгунга қадар у 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.
Жорий мавсумда Грилиш «Манчестер Сити» сафида ҳар икки ўйинда ҳам иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширилди — Англия Суперкубоги доирасида «Арсенал»га қарши баҳсда ҳам, Премьер-лиганинг биринчи турида «Борнмут»га қарши учрашувда ҳам.

Фикрлар