“Манчестер Сити” юлдузи катта маошга кўнмай турибди

“Манчестер Сити”нинг ўйин услубида Родри катта аҳамият касб этади. Бу ўйинчи ёши 28 га етганида ассоий фигуралардан бири сифатида эътироф этила бошлади.

Европа чемпионатининг энг яхши ўйинчиси совринига эга чиққан ярим ҳимоячининг трансфер нархи 130 миллион еврога кўтарилди.

Айни пайтда “Реал” Родрига жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Шаҳарликлар” ҳам етакчи ўйинчини ўзида сақлаб қолмоқчи.

“Манчестер Сити” испан футболчисига янги битим берган. Агар Родри уни имзоласи, ҳар мавсум учун 23,5 миллион евродан маош олади. Бироқ тажрибали чарм тўп устаси катта суммага учгани йўқ. У ҳужжатни имзолашдан аввал клуб билан шартномаси якунланаётган бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг келажагига аниқлик киритилиши, ўзининг лойиҳа марказида қолиш имкониятлари каби бир қатор омилларга аниқлик қиритиб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!