"Манчестер Сити" захирадан майдонга тушган футболчилар томонидан урилган голлар бўйича АПЛнинг энг ёмон жамоаси

"Манчестер Сити" жорий мавсумда захирадан майдонга тушган футболчилар томонидан киритилган голлар сони бўйича Англия Премьер-лигасида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Ҳозирча жамоа бундай голлардан фақат биттасини урган. Лондоннинг "Арсенал" клуби бу борада энг яхши натижани кўрсатмоқда - 11 та гол. Статистик маълумотлар Х ижтимоий тармоғидаги Squawka портали томонидан тақдим этилган.

АПЛ 30-туридан ўрин олган 14 март кунги баҳсда "Ман Сити" "Вест Хэм Юнайтед" билан дуранг ўйнади (1:1). Шу билан бирга, "Арсенал" захирадан майдонга тушган футболчиларнинг иккита голи эвазига "Эвертон" устидан ғалаба қозонди. 89-дақиқада ҳужумчи Виктор Дьёкереш гол урган бўлса, 90+7-дақиқада 16 ёшли яримҳимоячи Макс Доумен иккинчи голни урди.

20-тур якунларига кўра, "Арсенал" 70 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Манчестер Сити" 9 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда, аммо жамоа захирасида яна бир ўйин бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!