"Манчестер Сити" — "Реал Мадрид" учрашуви учун тахминий таркиблар билан танишинг
УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур босқичнинг марказий баҳси "Реал Мадрид" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўртасида кечади.
Мадридликлар ўйинга бир қатор етакчи футболчиларисиз ташриф буюрмоқда. Жумладан, Килиан Мбаппе, Жуд Беллингем, Алваро Каррерас ва яна бир нечта футболчи манчестерликларга қарши беллашувни ўтказиб юборади.
"Шаҳарликлар" сафида эса йўқотишлар камроқ. Фақат Йошко Гвардиол жароҳат сабаб бугунги ўйинда ўз жамоасига ёрдам бера олмайди.
Бир нечта нашрлар маълумотига кўра, жамоаларнинг тахминий асосий таркиблари қуйидагича.
Opta нашри талқинига кўра:
"Реал Мадрид":Тибо Куртуа, Трент Александер-Арнолд, Рауль Асенсио, Антонио Рюдигер, Ферлан Менди, Федерико Вальверде, Арда Гюлер, Орельен Тчуамени, Тиаго Питарч, Винисиус Жуниор, Гонсало Гарсия.
"Манчестер Сити": Жанлуижи Доннарумма, Матеус Нунес, Марк Гехи, Рубен Диаш, Райан Айт-Нури, Бернарду Силва, Родри, Райан Шерки, Омар Мармуш, Жереми Доку, Эрлинг Холанд.
Football Today нашри талқинига кўра:
"Реал Мадрид": Тибо Куртуа, Ферлан Менди, Рауль Асенсио, Антонио Рюдигер, Трент Александер-Арнолд, Эдуардо Камавинга, Орельен Тчуамени, Федерико Вальверде, Арда Гюлер, Винисиус Жуниор, Браим Диас.
"Манчестер Сити": Жанлуижи Доннарумма, Райан Айт-Нури, Марк Гехи, Рубен Диаш, Матеус Нунес, Нико О’Райли, Родри, Антуан Семеньо, Бернарду Силва, Райан Шерки, Эрлинг Холанд.
Шунингдек, "шаҳарликлар" фаолиятини ёритиб борадиган City Xtra ҳам ўз версиясини тақдим этди. Тахминларга кўра, Абдуқодир Ҳусанов "Реал Мадрид"га қарши баҳсни захирадан бошлайди.
"Манчестер Сити" (City Xtra талқини): Жанлуижи Доннарумма, Райан Айт-Нури, Марк Гехи, Рубен Диаш, Матеус Нунес, Нико О’Райли, Родри, Антуан Семеньо, Бернарду Силва, Райан Шерки, Эрлинг Холанд.
Маълумот учун, беллашув бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.
Фикрлар