"Манчестер Сити"да Агуэрога етадиган футболчи йўқ!

Кеча “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Лестер”га (1:2) имкониятни бой бергач, ҳамшаҳари "Манчестер Сити" муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

Ушбу чемпионликдан сўнг "шаҳарликлар" ҳужумчиси Серхио Агуэро "Манчестер Сити" тарихидаги энг кўп соврин ютган футболчига айланди. Бу аргентиналик футболчи учун “Сити”даги 15-соврин бўлди. Бунга қадар ушбу ном испаниялик ярим ҳимоячи Давид Сильвага тегишли эди.

Агуэро "Манчестер Сити" сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ушбу вақт мобайнида 5 марта АПЛда, 1 марта Англия кубогида, 6 марта Англия лига кубогида ва 3 марта Англия Суперкубогида ғолиб бўлди.

Серхионинг “Сити” билан амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етади ва у жамоани эркин агент сифатида тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!