"Манчестер Сити"ни чемпиoн қилган мураббий МЮни бошқариши мумкин

  • 18 октябрь, 14:32
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити"нинг собиқ бош мураббийи Роберто Манчини "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, Рубен Аморим истеъфога чиқадиган бўлса, италиялик мутахассис унинг ўрнини эгаллаши мумкин. Маълум қилинишича, Манчини ва "қизил иблислар"нинг раҳбари Жим Рэтклифф ўзаро яхши муносабатга эга ва улар бир неча бор турли тадбирларда учрашишган.

Маълумот учун, италиялик мутахассис 2009–2013 йилларда "шаҳарликлар"ни бошқарган. Унинг қўл остида клуб 2012 йилда Англия Премьер-лигасида ғолиб чиққан эди. 60 ёшли мураббий сўнгги марта Саудия Арабистони терма жамоасига устозлик қилган бўлиб, у ерда 2024 йил октябрь ойида истеъфога чиқарилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!