“Манчестер Сити”ни тарк этадиган беш юлдуз номи ошкор бўлди

  • 25 декабрь, 2024, 09:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Чуқур инқирозни бошдан кечираётган “Манчестер Сити” раҳбарияти келаси мавсум олдидан жамоада катта ўзгаришлар қилиш ва бошланғич таркибнинг тенг ярмидан воз кечишга қарор қилганди.

Британиядаги манбалар “шаҳарликлар” қайси ўйинчилар билан хайрлашмоқчи эканига ойдинлик киритди.

Маълумотларга қараганда, ёзги трансферлар ойнаси даврида Манчестерни Кайл Уокер, Кевин де Брёйне, Бернарду Силва, Эдерсон Мораес ва  Матео Ковачич каби таниқли футболчилар тарк этади.

Беш нафар футболчига ҳозирнинг ўзида Саудия Арабистони клубларидан жиддий таклифлар бор. Бироқ Кевин де Брюйне фаолиятини араб ўлкаларида эмас, балки АҚШ чемпионатида давом эттирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!