Сўровномада иштирок этганларнинг 61 % аргентиналик форвардга овоз беришди. У Бернарду Силва ва Бенжамен Мендини бу борада ортда қолдирди.

Маълумот учун, Агуэро ўтган ой "шаҳарликлар" сафида 5 та гол  киритишга эришди. Англия Суперкубоги учун "Челси"га қарши кечган учрашувда 30 ёшли ҳужумчи дубль қайд этган бўлса, Англия Премьер-лигаси 2-турида "Хаддерсфилд"га қарши беллашувда эса хет-трикка эришган.