"Манчестер Сити"нинг бразилиялик футболчиси "Астон Вилла"га ўтди

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Луис фаолиятини “Астон Вилла”да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Бироқ, ҳозирча трансфер шартлари ҳақида эълон қилинмаяпти.

Таъкидлаш керакки, 21 ёшли бразилиялик футболчи Англияда ишлаш руҳсатномаси бўлмагани учун сўнгги икки мавсумни “Жирона”да ижарада ўтказди. Бирмингемликларнинг хабар беришича у тез орада керакли ҳужжатларга эга бўлади ва янги мавсумни АПЛда ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!