“Манчестер Сити”нинг “даҳшатли” тарихий рекорди тўхтади
Англия Премьер-Лигасининг 19-турида доирасидаги учрашувда Хосеп Гвардиола бошқарувидаги “Манчестер Сити” рақиб майдонига сафар қилиб, “Сандерленд” билан голсиз дуранг қайд этди.
Статистика экспертларининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” 2017 йилдан бери илк бор Англия чемпионати доирасида январь ойида гол урмаган ҳолат сифатида қайд этилди. 2017 йилнинг 15 январидаги ўша баҳсда Хосеп Гвардиола шогирдлари кутилмаганда “Эвертон”га 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.
Шундан бери “Манчестер Сити” футболчилари январь ойидаги чемпионатнинг ҳар бир учрашувида рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келаётган эди.
2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, бу серия 32 та ўйинга етган. Бу Англия олий дивизионлари тарихида (нафақат АПЛ, балки умумий ҳисобда) энг узоқ серия сифатида қайд этилган рекорд натижа сифатида тарихга кирди.



Фикрлар