"Манчестер Сити"нинг икки футболчиси "Эвертон"га ўтиши мумкин
"Эвертон" жорий мавсум якунида "Манчестер Сити" футболчилари Жон Стоунс ва Жек Грилшни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, "ирислар" Грилшни ижараси тугагач жамоада сақлашни хоҳламоқда. Бировоқ клуб учун вингерни тўлиқ трансфер қилиш қийин масала. "Эвертон" эҳтимол "шаҳарликлар" билан келишувни қайта кўриб чиқишга эътибор қаратади.
Шунингдек, ливерпулликлар Стоунсни бепул олиш имкониятига эга, чунки унинг "Манчестер Сити" билан шартномаси келаси ёзда тугайди.
Маълумот учун, айни пайтда Дэвид Мойес шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 37 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Фикрлар