"Манчестер Сити"нинг португалиялик юлдузи жамоани тарк этиши мумкин!

CHERY AUTO

Бернарду Силва ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Tecno

Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси келаси ёзда тугайди. Клуб ва футболчи ҳали янги шартнома бўйича келишувга эриша олишмаган. Шунинг учун Бернарду "шаҳарликлар"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, 2025/2026 йилги мавсумида 31 ёшли ярим ҳимоячи АПЛда 11 та ўйинда майдонга тушди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Бернарду 2017 йил ёзидан бери Манчестер клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию