"Манчестер Сити"нинг япониялик футболчиси Германия чемпионатига йўл олиши мумкин

"Манчестер Сити"га тегишли бўлган япониялик ҳимоячи Ко Итакура фаолиятини Германия чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

Sky Sports Deutschland хабарига кўра, 25 ёшли осиёлик футболчини Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Агар ушбу трансфер амалга ошса, “Сити” Итакуранинг трансферидан тахминан беш миллион евро ишлаб олиши мумкин.

Ко Итакура ўтган мавсумни “Шальке” клуби сафида ижарада ўтказган. Марказий ҳимоячи иккинчи Бундеслиганинг 32 учрашувида қатнашиб, 4 та гол уришга эришди.

Итакуранинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!