"Манчестер Сити"нинг ёздаги биринчи трансфери маълум

  • 9 апрель, 2024, 09:39
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ёзги трансфер режаларини тузмоқда. Журналист Санти Аунанинг хабар беришича, "шаҳарликлар" "Вест Хэм"дан Лукас Пакетани сотиб олмоқчи.

Tecno

Манба берган хабарга кўра, "кўклар" Пақета билан шартнома шартларини (муддати ва маоши) келишиб олган. Бироқ ҳали лондонликлар билан музокара ўтказгани йўқ. Футболчининг агенти иккала жамоа ёзда трансфер шартларини муҳокама қилишни бошлашларини кутмоқда.

"Transfermarkt" портали 26 ёшли Бразилия терма жамоаси футболчисини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!