“Манчестер Сити”нинг зўр футболчиси кетишга тайёр
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фил Фоден Англиядан ташқарида карьерасини давом эттириш вариантини кўриб чиқишга тайёр.
Football Insider нашрига кўра, инглиз футболчиси сўнгги вақтларда ўйин амалиёти камлигидан норози, шунингдек клуб билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳозирча келишувга олиб келмаган.
Шу фонда Фоден яқин ойларда томонлар вазиятни ҳал қила олмаса, муҳитни ўзгартиришга тайёр.
Шу билан бирга, ўйинчи ҳам, “Манчестер Сити” раҳбарияти ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан ҳали ҳам манфаатдор.
Бироқ ажралиш ҳолатида клуб ўз тарбияланувчиларидан бирини Англия Премьер-лигасидан ташқарига сотишни афзал кўради.
“Шаҳарликлар” тарбияланувчиси бўлган Фоден 2017 йилдан бери “Манчестер Сити” асосий жамоасида ўйнаб келмоқда ва шу вақт ичида клубнинг энг кўзга кўринган футболчиларидан бирига айланди. Унинг ҳисобида 402 та ўйин, 131 та гол ва 79 та голли узатма бор.
Фикрлар