"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" тўқнашувида энг кўп гол урган 7 футболчи

Эртага Англия чемпионат 12-турининг марказий ўйинида "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" жамоалари тўқнаш келишади.

Қуйида мазкур жамоалар тўқнашувида энг кўп гол урган 7 та футболчи ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

4-7. Тедди Шерингем - 4 гол
Шерингем 1998-2001 йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" жамоаси либосида 46 та голга муаллифлик қилган. Тедди ана шу голларининг 4 тасини "Арсенал" билан ўйинларда нишонлаган.

4-7. Криштиану Роналду - 4 гол
Португалиялик ҳужумчи 2003-2009 йилларда "қизил иблислар" сафида "канонирлар" дарвозасини тўрт марта ишғол этган. Роналду умумий ҳисобда "МЮ" рақибларини 118 марта ранжитишга муваффақ бўлган.

4-7. Парк Жи Сун - 4 гол
Жанубий Кореялик ярим ҳимоячи 2005-2012 йилларда Манчестерликлар учун 27 та голга муаллифлик қилган. Пак ана шу голларининг 4 тасини Арсен Венгер мураббийлик қилган жамоа дарвозасига йўллаган.

4-7. Фредди Юнберг - 4 гол
Швециялик вингер 1998-2007 йиллар мобайнида "Арсенал" таркибида 73 та гол урган.  Юнберг "Манчестер Юнайтед" билан ўйинларда тўрт марта ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

3. Робин Ван Перси - 6 гол
Ван Перси 2004-2012 йилларда "Арсенал" учун 132 та, 2012-2015 йилларда "МЮ" учун 58 та гол уришнинг уддасидан чиққан. Робин ушбу икки жамоа тўқнашувида 6 бор зафар қучган.

2. Тьери Анри - 8 гол
Француз ҳужумчиси "Арсенал" жамоаси тарихидаги энг сермаҳсул тўпурардир. У "канонирлар" либосида киритган 228 та голнинг 8 тасини "қизил иблислар" дарвозасига киритган.

1. Уэйн Руни - 9 гол
"МЮ" - "Арсенал" тўқнашувида энг кўп гол урган футболчи Рунидир. Уэйн 2004 йилдан бери "манкунианликлар" сафида 247 та голга муаллифлик қилган. Ана шу голларнинг 9 таси "Арсенал" дарвозасидан ўрин олган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

 

Блогдаги бошқа мақолалар

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА​​​​​​​

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!