"Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" 1:2 (видео)

Бугун Англия Премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Кристал Пэлас" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

"Олд Траффорд" стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. 32-дақиқада Жордан Айю ҳисобни очди. 89-дақиқада Дэниель Жеймс мувозанатни тиклади. 90-дақиқада эса Патрик ван Анхолт жамоасига ғалаба келтирган голни киритишга эришди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!