"Манчестер Юнайтед" - "Милан": Матнли трансляция

Европа Лигаси нимчорак финал босқичида "Манчестер Юнайтед" "Милан" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    ГООООЛ! Симон Кьер бурчакдан узатилган пасдан сўнг, боши билан дарвозани аниқ нишонга олди.

  • 90+2'

    Рафаэль Леаунинг зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Пьер Калулунинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 86'

    Амад Диалло тўпни жарима майдонига ошириб берди, ҳимоячилар пасни қайтаришди.

  • 84'

    Раде Крунич жарима тўпидан дарвозага зарба берди, тўп жонли деворга тегиб, майдонга қайтди.

  • 83'

    Скотт Мактоминей рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 82'

    Франк Кесси боши билан дарвозага зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 78'

    Фикайо Томори тўпни ҳужум чизиғига узатиб берди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 77'

    Лайнсмен байроғини кўтарди, Диого Далот ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 75'

    Давид Калабриа ўрнини Пьер Калулу эгаллади.

  • 74'

    Даниэль Жеймс ўрнига Люк Шоу майдонга тушди.

  • 74'

    Аарон ван Биссака захирага олинди, Брендон Уильмя майдонга тушди.

  • 73'

    Ўзгариш: Бруно Фернандеш ўрнига Фред ўйинга қўшилди.

  • 72'

    Даниэль Жеймс қанотдан марказга узатилган пасдан сўнг, очиқ қолган дарвозага тўпни аниқ йўллай олмади.

  • 70'

    Алексис Салемакерс ўрнини Самуэль Кастильехога бўшатиб берди.

  • 70'

    Брахим Диас ўрнини Сандро Тонали эгаллади.

  • 66'

    Алексис Салемакерс узоқдан дарвозага ерлатиб зарба берди, Дин Хендерсон тўпни ушлаб олди.

  • 64'

    Раде Крунич ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозага боши билан зарба берди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 63'

    Раде Крунич жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 57'

    Алекс Теллес қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 55'

    Скотт Мактоминейга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 55'

    Алекс Теллес бурчакдан тўпни узатиб берди, ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 54'

    Даниэль Жеймс қанотда тўпни эгаллаб олиб, жарима майдонига кириб борди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 50'

    ГООООЛ! Амад Диалло баланд сакради ва жарима майдонига узатилган пасни тўхтатмасдан боши билан дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди. 

  • 49'

    Мэйсон Гринвуд ҳужумда қўполлик ишлатди, ҳакам у ноҳақ эканилигини таъкидлади.

  • 48'

    Амад Диалло ўйин қоидасини бузгани учун ўйин тўхтатилди.

  • 47'

    Бруно Фернандеш қанотда жамоадошига тўпни узатди, ҳимоячи тезроқ ҳаракат қилди ва тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 47'

    Даниэль Жеймс жарима майдонига тўпни ошириб берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 46'

    Антони Марсьяль ўрнига Амад Диалло майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Бруно Фернандеш жарима мадонига тўпни узатиб берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 43'

    Манчестер Юнайтед тўпни назорат қилиб турибди.

  • 40'

    Диого Далот қанотдан тўпни ошириб берди, ҳимоячи тўпни қайтарди.

  • 38'

    Харри Магуайр бурчакдан узатилган пасдан сўнг очиқ қолган дарвозага аниқ йўллай олмади.

  • 37'

    Алекс Теллес жарима тўпидан кучли зарба берди, тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 36'

    Бруно Фернандешга қўполлик ишлатилди, МЮ гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлди.

  • 34'

    Антони Марсьяль тўп билан жарима майдонига кириб борди, бироқ тўп ундан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 32'

    Даниэль Жеймс ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

  • 31'

    Алексис Салемакерс ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди, Дин Хендерсон тўпни қайтаришда хатога йўл қўймади.

  • 26'

    Раде Крунич ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага зарба йўллади, голкипер тўпни ушлаб олди.

  • 25'

    Бруно Фернандеш ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 23'

    Диого Далотнинг узатмаси ноаниқ чиқди, Милан ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 22'

    Рафаэль Леау тўпни узатишда хатога йўл қўйди, МЮ тўпни эгаллаб олди.

  • 20'

    Рафаэль Леау ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 19'

    Алекс Теллес жарима зарбасидан дарвозага кучли зарба берди, ноаниқ.

  • 18'

    Алексис Салемакерс қўполлик ишлатгани учун ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 14'

    Симон Кьер рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 12'

    Франк Кессе дарвозани ишғол қилди, бироқ футболчи тўпни қўли билан ўйнагани учун гол ҳисобга олинмади.

  • 11'

    Гол, бироқ ВАР ҳаками реферега вазиятни қайта кўриб чиқиш ҳақида хабар қилди, гол бекор қилиниши мумкин.

  • 9'

    Бруно Фернандеш тўпни узатиб берди, Харри Магуйар ҳужумда фол ишлатди.

  • 8'

    Антони Марсьяль тўпни дарвозага кучли зарб билан йўллади, дарвозабон тўпни майдондан ташқарисига чиқариб юборди.

  • 5'

    Гол, бироқ Рафаэль Леау ўйиндан ташқари ҳолат қолиб кетгани қайд этилди.

  • 4'

    Франк Кесси рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!