«Манчестер Юнайтед» 120 миллионга ҳужумчи сотиб олиши мумкин
«Манчестер Юнайтед» Виктор Осимхенни қишки трансфер ойнасида 120 миллион евро атрофида сотиб олишни режалаштирмоқда.
«Галатасарай» жамоасининг марказий ҳужумчиси Виктор Осимхен яқин вақтларда Англия чемпионатига йўл олиши мумкин.
Манбанинг ёзишича, «Манчестер Юнайтед» қишки трансфер ойнасида нигериялик гол урууни яхши биладиган форвардни қўлга киритишга urinib кўриши кутилаётгани айтилмоқда. Клуб ҳужум чизиғидаги муаммони ҳал этиш учун айнан Осимхен номзодини кўриб чиқаётгани қайд этилган. Эҳтимолий битим қиймати тахминан 120 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркияга йўл олгунга қадар Осимхенни Лондоннинг «Челси» клубига таклиф этиш бўйича фаол ҳаракатлар олиб борилган, аммо ўша пайтда келишув амалга ошмаган эди. Виктор «Галатасарай» сафида 2025 йил ёзидан бери тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил июни охиригача мўлжалланган.

Изоҳлар (0)