"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли ҳимоячи билан келишувга эришди

  • 24 Jan 15:54
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Лечче" ҳимоячиси Патрик Доргу ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқиш доирасида қолмоқда. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто хабар бермоқда.

Журналистнинг маълумотларига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти 20 ёшли футболчи учун тахминан 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр. МЮ Доргу билан келишувга эришган, аммо трансфер масаласини Италия клуби билан ҳал қилиш қолмоқда.

Аввалроқ матбуотда "Лечче" ҳимоячининг трансфери учун 40 миллион евро талаб қилаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Жорий мавсумда Патрик Италия чемпионатида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!