“Манчестер Юнайтед” афсонаси: “Клуб футболчилар қабристонига айланган”

 “Манчестер Юнайтед” собиқ ҳимоячиси Гари Невилл “қизил иблислар”ни қаттиқ танқид қилди.

“ МЮнинг асосий муаммоси шундаки, топ футболчилар клубга ўтиш учун хоҳиши  йўқ. Сўнги 10 йилликда жамоа футболчилар қабристонига айланди. Манчестерга келган юқори савиядаги ва кучли футболчилар бу ерда муваффақиятга эриша олишмади. Буни нафақат инглиз футболчилари, балки легионерлар ҳам эплай олишмади”,- деди Невилл “Daily Mail” нашрига.

“Манчестер Юнайтед” АПЛнинг 3-турида “Ливерпуль”га ўз уйида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!