"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубни тарк этди

"Манчестер Юнайтед" академияси раҳбари Никки Батт жамоани тарк этди.

1993-2004 йилларда “қизил иблислар” сафида тўп сурган Батт сўнгги 9 йил давомида жамоанинг турли лавозимларида фаолият юритди.

“Манчестер Юнайтед”дан кетиш қанчалик оғирлигини биламан, аммо бу янги профессионал фаолиятимга қадам қўйиш учун энг тўғри пайт, деб ҳисоблайман. Бу ерда сўнгги 9 йил давомида ўрганганларим келажакда менга катта фойда беришига умид қиламан”, - деди Никки Батт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!