"Манчестер Юнайтед" "Аякс" юлдузини нишонга олди

CHERY AUTO

"Аякс" ярим ҳимоячиси Жорти Мокио "Манчестер Юнайтед" эътиборини тортди. 17 ёшли футболчи Амстердам клубидаги келажагига шубҳа билан қарамоқда.

Tecno

Нидерландия гранди бельгиялик билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, бироқ футболчи бошқа жамоага кўчиб ўтишни истамоқда. Журналист Саша Таволиерининг сўзларига кўра, "Манчестер Юнайтед" вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. "Ньюкасл" ва "Айнтрахт" ҳам юлдуз учун даъвогарлар қаторида.

Жорти 17 ёшига қадар "Аякс"нинг асосий жамоасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган. "Transfermarkt" портали ярим ҳимоячининг нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!