"Манчестер Юнайтед" "Бавария" ҳимоячисига қизиқиб қолди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Николас Зюле "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар скаутлари 23 ёшли немис футболчисини диққат билан кузатишган. Унинг ҳаракатлари эса МЮ вакилларида илиқ таассурот қолдирган ва шундан сўнг улар Зюленинг трансфери борасида мюнзхенликларга расмий таклиф юборишган. Бироқ, немис гранди ушбу футболчисини сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, “Бавария” Зюлени 2017 йилда “Хоффенхайм”дан 20 млн еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум 36та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!