“Манчестер Юнайтед” билан жалжал бошлаб қўйган Роналду мақсадини айтди
Катта интервьюсида “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ва бош мураббий Эрик тен Хагни танқид қилган Криштиану Роналду ҳамон зиддиятлар марказида қолмоқда.
37 ёшли футболчи шов-шувли интервьюсидан кейин ижтимоий тармоқларда илк фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бор эътиборим ва диққатимни миллий терма жамоага қаратдим. Биз бир мақсадни амалга ошириш йўлида бирлашдик: барча португалияликларнинг орзусини рўёбга чиқарамиз, - деди Криштиану Роналду.
Ҳозир жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоалар тайёргарликнинг сўнгги босқичига киришган. Португалия футболчилари мундиалнинг гуруҳ баҳсларида Жанубий Корея, Гана ва Уругвай билан рақобатлашади.
Фикрлар