“Манчестер Юнайтед” бир футболчи учун икки юлдузидан воз кечади

“Манчестер Юнайте” таркибини жиддий тарзда янгиламоқда. Ёзги трансферлар давомида манчестерликлар ўзларига керак бўлмай қолган футболчилардан қутилишга ва таркибни кучайтира оладиган янги ижрочиларни олиб келишга уринмоқда.

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ҳужумчи Жошуа Зиркзее ва ҳимоячи Лени Йородан кейин энди майдон марказини кучайтириш учун  ПСЖ ярим ҳимоячиси Мануэль Угартени олиб келмоқчи.

Музокаралар самарасида уругвайлик футболчи Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишга розилик берди. Энди масала ечими клубларнинг ўзаро келишувига боғлиқ бўлади.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо, манчестерликлар Угартенинг трансферига пул топиш мақсадида тажрибали икки футболчисини сотиб юбориш устида иш олиб бормоқда. Маълумотларга қараганда, клуб бразилиялик Каземиро ва Скотт Мактоминей билан хайрлашишга тайёр.

Каземирога Саудия Арабистони клубларидан чорлов бор, Мактоминейни “Фулхэм” ва “Галатасарой” сўраяпти.

Угартенинг трансфери манчестерликларга 45 миллион евро атрофида тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!