"Манчестер Юнайтед" бир қанча футболчиларини қўйиб юборишга тайёр

"Манчестер Юнайтед" ушбу ёзги трансферлар ойнаси вақтида бир нечта футболчилари билан хайрлашиши мумкин.

Манкунианликлар агар маъқул таклифлар бўлса, ҳимоячилар Харри Магуайр, Виктор Линдельоф ва Аарон Уан-Биссакани, шунингдек, ярим ҳимоячилар Скотт Мактоминей ва Кристиан Эриксенни сотишга тайёр. Юқорида санаб ўтилганларнинг шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Сотиладиган футболчилар қаторида Каземиро ва Энтони ҳам бор. Ҳар иккисининг амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!