“Манчестер Юнайтед” бош мураббий масаласида кутилмаган қарор келди
“Манчестер Юнайтед”ни келаси мавсумга қайси мураббий тайёрлаши кўпчиликни қизиқтириб келаётган эди.
Клуб бош мураббий лавозимига бир неча номзодни кўриб чиқди ва уларнинг аксарияти билан музокара ҳам ўтказиб кўрди.
The Athletic нашри журналисти Давид Орнштейннинг маълум қилишича, клуб хўжайинлари амалдаги бош мураббий Эрик тен Хагни ўз лавозимида қолдиришга қарор қилган.
Манбага кўра, тез орада клуб нидерландиялик мутахассис билан янги шартнома бўйича музокара бошлайди.
Жамоани 2022 йилда қабул қилиб олган Жрик тен Хагнинг амалдаги битими 2025 йилнинг ёзигача тузилган эди.
Фикрлар