“Манчестер Юнайтед” бош мураббийликка тўрт мутахассисдан бирини танлайди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий Эрик тен Хагни алмаштириш масаласида бош қотирмоқда.

Жамоа кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Эрик тен Хаг шогирдларининг Чемпионлар лигасини шармандаларча тарк этгани клуб ғазнасига катта зиён етказди. Нидерландиялик мураббийга босим тобора ортиб боряпти.

Relevo нашрининг маълумотига кўра, манчестерликлар тўрт мутахассис номи кўрсатилган рўйхатни шакллантирди.

Клуб мутасаддилари тез орада Зинедин Зидан, Грэм Поттер, Роберто де Дзерби ва Хулен Лопетеги билан музокара бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Рахим
17/12/2023 17:41
Хаммаси тугри