«Манчестер Юнайтед» Бруну Фернандеш билан шартнома борасида келиша олмаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» ва ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш ўртасида янги шартнома борасидаги музокараларнинг тафсилотлари маълум бўлди.

Аввалроқ «қизил иблислар» португалиялик футболчи билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича музокараларни бошлагани хабар қилинган эди.

Бироқ TEAMtalk маълумотига кўра, ҳозирча томонлар шартнома муддати борасида келиша олмаяпти. «Манчестер Юнайтед» Фернандешни жамоада сақлаб қолишни жуда хоҳламоқда, аммо клубда ярим ҳимоячи келгуси йилларда аввалгидек юқори даражада ўйнай олмаслигидан хавотирланишмоқда.

«Қизил иблислар» футболчига шартномани 2029 йилга қадар узайтиришни таклиф қилмоқда. Бироқ келишувда муҳим шарт бор: футболчининг майдонда ўтказган учрашувлари маълум миқдорга етган тақдирда, шартнома мунтазам равишда узайтириб борилади.Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

32 ёшли Фернандеш жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!