“Манчестер Юнайтед” бунақа шарманда бўлмаганига қарийб юз йил бўлганди
“Манчестер Юнайтед” Англия чемпионатининг навбатдаги турида “Вест Хэм” майдонидан 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди.
Статистика мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, Эрик тен Хаг жамоаси жорий мавсумда барча турнирларда 26 маротаба ўйин ўтказиб, уларнинг тенг ярмини бой берган.
Бундай салбий кўрсаткичлар бундан қарийб 100 йил муқаддам, 1930 йили қайд этилган. Ўшанда манчестерликлар мавсумнинг биринчи қисмида 16 марта мағлуб бўлган. Ўша мавсумда жамоа чемпионатда сўнгги – 22 поғонани банд этганди.
Эрик тен Хаг шогирдлари учун мавсум жуда оғир ўтмоқда. Жамоа Европа Чемпионлар лигасида ҳам гуруҳ баҳсларидан муваффақиятли ўтолмади.
Фикрлар