"Манчестер Юнайтед" Бундеслигада Кейнга рақобат қилаётган тўпурарни қўлга киритиш дардида!
"Манчестер Юнайтед" қишки трансферлар ойнасида ҳужум чизиғини янада кучайтириш ишларини олиб боради. Бу борада раҳбарият ва скаутлар аллақачон ишларни бошлаб юборган.
Маълум бўлишича, "қизил иблислар" "Штутгарт" ҳужумчиси Серху Гирассини сотиб олишни режа қилган. Унинг товон пули ҳам жуда арзон, атиги 17,5 миллион евро этиб кўрсатилган. Манчестерликлар футболчини ёзга қолдирмасдан қўлга киритишни истаяпти. Сабаби, ҳозир Серхунинг харидорлари ўйиндан ўйинга кўпайиб бормоқда.
Гирасси жорий мавсум Бундеслиганинг 10 ўйинида 15 та гол уришни уддалади. У мусобақа тўпурарлар жадвалида рақиблар дарвозасига 18 та тўп киритган "Бавария" форварди Харри Кейндан ортда қолмоқда, холос.
Фикрлар