«Манчестер Юнайтед» дарвозабони расман «Сельта»га ўтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Алтай Байындир расман жамоасини ўзгартирди. Туркиялик посбон ижара асосида Виго шаҳрининг «Сельта» клубига ўтди.

«Қизил шайтонлар» матбуот хизмати хабарига кўра, 28 ёшли Байындир келаси мавсумда Европа Лигасида иштирок этадиган Виго жамоаси сафини ижара асосида тўлдирди. «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ва мураббийлар штаби дарвозабонга янги клубида омад тилаган.

Алтай Байындир «Манчестер Юнайтед» таркибига 2024 йилда қўшилган эди. Ундан олдин эса туркиялик футболчи ўз юртида «Фенербахче» ва «Анкарагюджю» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Байындир Англия чемпионати доирасида «Манчестер Юнайтед» таркибида олти ўйинда майдонга тушди. Бирор марта дарвозасини дахлсиз сақлаб қолишга эришолмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!