"Манчестер Юнайтед" Де Хеага ўринбосарни Премьер-лигада топди

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Де Хеанинг келажаги сўроқ остида турибди. Унинг амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Испаниялик посбоннинг клуб билан битимни янгилаш борасида миш-мишлар мавжуд эмас. Шундай экан, футболчи "қизил иблислар"ни тарк этиши ҳам мумкин. 

"Mirror" нашри хабар беришича, Де Хеа кетса, унинг ўрнига Тен Хаг "Эвертон"дан Жордан Пикфордни сотиб олишни истайди. 29 ёшли инглиз "ирислар"нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. У кубоклар учун ҳаракат қиладиган жамоа сафига бориб қўшилишга қарши эмас. 

"Манчестер Юнайтед" ёзда бир қанча трансферларни амалга оширишни режалаштирган. Клубнинг асосий мақсадларидан бири ҳужумчи сотиб олишдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!