"Манчестер Юнайтед" Де Хеанинг ўрнига дарвозабон қидиришни бошлаб юборди
"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг асосий дарвозабони Давид Де Хеанинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” айни дамда бу борада 2та дарвозабонни кўз остига олиб қўйишган. Булар Жордан Пикфорд ("Эвертон") ва Ян Облаклардир ("Атлетико").
Эслатиб ўтамиз, Де Хеанинг МЮ билан амалдаши шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва томонлар ҳозирда ушбу шартномани узайтириш масаласида ўзаро келишувга эриша олишмаяпти.
Маълумот учун, 25 ёшли Пикфорднинг трансфери 40 млн, 26 ёшли Облакники эса 80 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар