
"Манчестер Юнайтед" Де Йонг трансферига яна бир бор уриниб кўради
"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни олиб келишга яна уриниб кўрмоқчи. "Қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хагнинг шахсан ўзи бу трансферни амалга оширишни жамоа раҳбариятдан сўраган. 6 ой олдин нидерландиялик футболчи "Олд Траффорд"га кўчиб ўтишдан бош тортганди.
Журналист Хави Мигелнинг сўзларига кўра, тен Хаг яна бир бор раҳбариятдан ярим ҳимоячи трансферини талаб қилади. Ягона муаммо шундаки, "Барселона" раҳбарияти Френки ҳақидаги фикрини ўзгартирди ва футболчини сақлаб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба оқшомида бўлиб ўтган Европа лигасининг 1/16 финал босқич жавоб ўйинида МЮ "Барселона"ни 2:1 ҳисобида (умумий 4:3) мағлуб этиб, турнирдан чиқариб юборди.
Фикрлар