"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛни йутган мураббий билан музокараларни бошлади

"Манчестер Юнайтед"нинг ички ва халқаро ўйинлардаги натижалари яхши эмас. Шу сабаб клуб раҳбарияти бош мураббий - Тен Хагни ишдан бўшатмоқчи. Унинг ўрнига  эркин агент бўлиб турган Томас Туҳельни олиб келмоқчи.  

Нидерландиялик мураббий бошчилигидаги "қизил иблислар" бу мавсум АПЛда 7 та турдан сўнг 8 очко жамғариб 14 ўринда кетмоқда - 2 та ғалаба, 2 та дуранг ва 3 та мағлубият. Бундан ташқари манкунианликлар янги форматдаги Европа лигасида 2 очко билан 21 пағонани банд қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туҳель ПСЖ клуби билан 2020 йил Европа чемпионлар лигасининг финалида ҳаракат қилган, 2021 йил эса "аристократлар" билан чемпион бўлган. Германиялик бош мураббийнинг сўнгги клуби "Бавария" бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!