“Манчестер Юнайтед” энди янада қимматроқ ўйинчи олади

“Манчестер Юнайтед” таркибига қимматбаҳо ўйинчиларни қўшиб олиш ҳаракатларини тўхтатмасликка қарор қилди.

Манчестерликлар ҳимоя чизиғини қайта ташкил қилмоқчи. “Лилль”нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси Лени Йорони 60 миллиондан қимматроққа трансфер қилган клуб яна бир қимматбаҳо ҳимоячи трансферини амалга оширмоқчи.

Лени Йоро трансферидан кейинги нишон “Бавария” ҳимоячиси Маттейс де Лигт бўлиб турибди. Нидерландиялик футболчи 65 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маттейснинг ўзи ҳам қадрдон устози Эрик тен Хаг қўл остида тўп суриш истагини билдирди. Ҳозирча, клублар ўзаро музокарада бир тўхтамга кела олгани йўқ.

Захира варианти сифатида “Эвертон” вакили Жерред Брэнтуэт танланган. 22 ёшли ҳимоячи 42 миллион еврога баҳоланмоқда, деб хабар тарқатди The United Stand нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!