“Манчестер Юнайтед” энди ютқазмайди: Эрик тен Хаг махсус режа ишлаб чиқди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жорий мавсум учун уч банддан иборат янги режа ишлаб чиқди. Агар шу режага амал қилинса, жамоа муваффақият қозона олиши таъкидланмоқда.
Daily Mail нашрининг маълум қилишича, биринчи бандга кўра, футболчилар ортиқча гол ўтказиб юборишнинг олдини олиш учун ҳужумда бўлгани каби ҳимояда ҳам шиддатли ўйин кўрсатиши шарт.
Иккинчидан, Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед” ўйин давомида тўп назоратини кўпроқ ушлаб туриши лозимлигини уқтирмоқда. 54 ёшли мутахассис шогирдларидан тўпни яхшироқ ҳимоя қилишни талаб қиляпти.
Учинчидан, ўйинчилар позицион ўйинда ўзларини кўпроқ кўрсатишга ҳаракат қилишлари керак. Эрик тен Хаг майдондаги тушунарсиз хатоларнинг олдини олиш учун ўйинчилар ўз ҳудудларини тўғри эгаллаши нақадар муҳимлиги акс этган видеоёзувларни таҳлил қилишга эътибор қаратмоқда.
Фикрлар