“Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хаг ўрнига бошқа мураббий топди

“Манчестер Юнайтед” қайд этаётган натижалар клуб раҳбариятини қониқтирмаяпти. Маълумотларга қараганда, ёзда жамоа бошқа бош мураббийга топширилади.

Таниқли журналист Пит Холлнинг маълум қилишича, манчестерликлар бош мураббий бўлиб ишлаётган нидерландиялик Эрик тен Хаг ўрнига бошқа мутахассис топган.

Манбага кўра, клуб Германия терма жамоасини бошқараётган Юлиан Нагельсманни таклиф этишга қарор қилди.

Истеъдодли мураббийнинг амалдаги шартномаси ёзда тугайди. Манчестерликлар бундан унумли фойдаланиб қолмоқчи.

“Юнайтед”ни бошқаришга яна бир номзод сифатида Англия терма жамоаси ўйинчиларига устозлик қилаётган Гарет Саутгейт ҳам тилга олинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!