"Манчестер Юнайтед" футболчиси АПЛнинг бошқа бир гранд клубига ўтиши мумкин

CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Манчестер Юнайтед" футболчиси Алехандро Гарначога жиддий қизиқиш билдирмоқда. 
 
20 ёшли вингер яқинда "қизил иблислар"ни тарк этиши мумкинлигини, аммо Англияда қолмоқчи эканлиги ҳақида хабар берганди. "Daily Mail" нашрининг хабар беришича, Лондонинг “Челси” ва “Астон Вилла” клублари ҳам футболчи атрофидаги вазиятни ўрганиб чиқмоқда. Манчестерликлар Гарначони 70 миллион еврога қўйиб юборишга тайёрлигини ҳам билдирган. Аргентиналик вингернинг амалдаги шартномаси эса 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. 
 
Эслатиб ўтамиз, Алехандро бу мавсум МЮ сафида жами 58 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол киритди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!