“Манчестер Юнайтед” футболчиси терма жамоадан қайтиб келмади

Кот-д'Ивуар терма жамоаси таклифига кўра, “Манчестер Юнайтед”дан юртига кетган ҳимоячи Эрик Байи ортга қайтгани йўқ.

Маълумотларга қараганда, 26 ёшли ҳимоячи терма жамоа сафида коронавирус юқтирган ва шифокорлар назоратига олиниб, даволанишга мажбур бўлмоқда.

Маълумки, Кот-д'Ивуар терма жамоаси Африка миллатлари кубоги мусобақасининг саралаш босқичида иштирок этмоқда. Энди Байи маълум муддат Буюк Британия ҳудудига кира олмайди. Натижада жамоасига ҳам ёрдам бериш имконига эга эмас.

Қолаверса, айни пайтда бу ўйинчи асосий таркибга киришга қийналаётган эди. Африкалик ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда жами 15 марта майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!