"Манчестер Юнайтед" Голландия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи

  • 17 июня, 2019, 10:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Эйндховеннинг ПСВ клуби ҳимоячиси Дензел Дюмфрис фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлади. Хабарларга қараганда “қизил иблислар” Дюмфрис учун голланд клубига 28 миллион евро таклиф қилишмоқда.

Маълумот учун, Дюмфрис ўтган мавсум ПСВ сафида 43та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию