“Манчестер Юнайтед” грандлар воз кечган юлдузни олади
“Реал” ҳужумкор футболчиси Марко Асенсио фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга. “Манчестер Юнайтед” испан футболчига таркибдан жой беришга тайёр.
Асенсионинг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Марко клубнинг 5 миллион евролик маош кўрсатилган янги битимини қабул қилмаганидан кейин мадридликлар бу футболчи хизматидан воз кечди.
“Барселона” мутасаддилари бундан фойдаланиб, ашаддий рақиб юлдузини ўз сафига чорлаганди. Кейинроқ, клубларнинг бир-бирининг ўйинчисини олмасли ҳақидаги келишувига амал қилган каталонияликлар бу фикрдан воз кечди.
Марко Асенсио ҳали келажаги борасида ўз фикрини ошкор қилгани йўқ. Бироқ, ёзда эркин агентга айланадиган 26 ёшли ярим ҳимоячи янги иш жойи топишга қийналмайди.
Фикрлар