"Манчестер Юнайтед" Гризманнинг агенти билан музокаралар ўтказди

  • 24 май, 2019, 19:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби мавсумлар оралиғида "Атлетико" форварди Антуан Гризманни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага қараганда “қизил иблислар” 28 ёшли франциялик футболчининг агенти билан унинг трансфери масаласида музокара ўтказишган. Таъкидлаш керакки, Гризманнинг товон пули 120 млн еврони ташкил этади. Унга эса “Барселона” асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Маълумот учун, Гризманн жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 48та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!