"Манчестер Юнайтед" ҳимоя марказига иккита футболчи топди

"Манчестер Юнайтед" янги марказий ҳимоячи излашда давом этмоқда.

Журналист Низар Кинселланинг фикрича, манкунианликларнниг радарида "Эвертон" футболчиси Жерред Брантуэйт ва "Ницца" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо турибди.

Бироқ икки футболчининг ҳам қишдаёқ "Олд Траффорд"га ўтиши даргумон. "Ницца" Тодибо учун 60 миллион евро, "Эвертон" эса Брантуэйт учун 100 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнасида бунча пул сарфламоқчи эмас. Клуб раҳбарияти келаси ёзда Брантуэйт ёки Тодибони сотиб олишга ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!