"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси "Вест Хэм" клуби билан шартнома имзолади
"Қизил иблислар"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Аарон ван Биссака жамоани тарк этди. Футболчи АПЛнинг бошқа бир клуби Лондоннинг "Вест Хэм" жамоаси билан шартнома имзолади.
Трансфер суммаси 15 миллион евро бўлиб, шартнома 2031 йилгача мўжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Аарон ван Биссака манчестерликлар сафида 190 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчи 2019/20 йилги мавсум якунида "Кристал Пэлас" клубидан "Қизил иблислар" сафига келиб қўшилган эди.
Фикрлар