“Манчестер Юнайтед” ҳимояни мустаҳкамламоқчи
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Испаниянинг “Реал Сосьедат” жамоаси ҳимоячиси Альваро Одриосолага қизиқиш билдирмоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, “қизил иблислар” 22 ёшли футболчининг ҳаракатларини кузатиш учун “Реал Сосьедат”нинг Европа лигаси доирасида “Зальцбург” билан ўйинига ўз скаутларини юборган.

Сан-Себастьян клуби уни 18 млн фунтга баҳоламоқда. Хабарда айтилишича, унга “Реал” ва “Барселона” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.